Кичик жамоанинг ютуқлари

Кейинги йилларда «Hamkorbank» АТБ тизимидаги банк хизматлари офислари томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифат ини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай банк тармоқларини аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ташкил этилаётгани бежиз эмас. Мижоз асосан вақтдан ютади. Барча қулайликларга эга бўлган шундай марказлардан бири жорий йилда ташкил этилган «Избоскан» банк хизматлари офисидир.
Жамшидбек Яхшибоев раҳбарли­гида мазкур БХО ходимлари мижозлар ва аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда. Айниқса, пул ўтказмалари, валюта айрибошлаш, касса амалиёти ва пластик карта билан таъминлашда эришилган натижалар қувонарли.
— Кичик жамоамиз тумандаги молия муассасалари орасида ўз ўрнига эга, — дейди Ж. Яхшибоев. — Бу ҳар бир ишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва мижозлар билан доимий ҳамкорлик натижасидир. Айни вақтда 800 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатяпмиз. Йил охирига қадар уларнинг сонини янада оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Қисқа вақт мобайнида 210 та мижозга 4 миллиард 325 миллион сўм кредит ажратилди. Бу маблағ истеъмол, ипотека, автотранспорт кредити ва микроқарзга қаратилган. Натижада уларнинг банкка бўлган ишончи ортди.

Бекзод Муталлибов.

Хурсандбек Араббоев олган сурат.