СОҒЛОМ АЁЛ — ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

«Hamkorbank” АТБ хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Респуб­лика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали бош шифокори Гулжаҳон Ҳакимова раҳбарлигида бир гуруҳ онкологлар билан банк хотин-қизларининг учрашуви ўтказилди.
“Хотин қизлар ўртасида бачадон бўйни ракининг олдини олиш ва кўкрак бези саратони профилактикаси” мавзуси шифокорлар томонидан атрофлича ёритиб берилди ва онлайн тарзда филиалларга етказилди.
Андижон давлат тиббиёт институти онкология ва радиология кафедраси ассис­тенти, маммолог Дилбар Ўрмонбоеванинг юқоридаги касалликлар бўйича маърузаси эътибор билан тингланди. Онкологик касалликлар профилактикаси учун 40 ёшгача аёллар бир йилда 2 марта, 40 ёшдан ўтганда 1 марта УТТ (ультратовуш) текширувидан ўтиши кераклиги тушунтирилди.
Касалликлардан қўрқмай, эрта босқичларда шифокорга мурожаат қилиш кераклиги, шунда касалликни енгиш мумкинлиги тушунтирилди. Берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Наргиза Иралиева,
«Hamkorbank” АТБ шифокори