ТЕЛЕФОНИНГИЗ ҚУВВАТ ОЛАЁТГАН БЎЛСА…

Мобил телефонларни заряд олаётганда ишлатиш, ўйнаш энг кўп тарқалган ёмон одатлардан биридир. Негаки смартфонда қувватланиш бошланганида у тез зарядланиши сабаб қизийди. Шунингдек, ўйин ўйнаётганда ҳам телефон юқори даражада ишлайди ва бу унинг ҳароратини тез ошишига олиб келади.
Шундай қилиб, смартфонни қувватланаётган вақтда ўйнаш унинг икки карра қизишига ва гарчи эҳтимоли жуда кичик бўлса-да, бу унинг ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Дарҳақиқат, баъзилар телефон заряд олаётган пайтда қўнғироқ қилиш ёки қўнғироққа жавоб беришга ҳам одатланишган. Смартфон заряд олаётганда телефонга жавоб бериш ҳам қурилма ҳароратини оширади ва шунинг учун мобил қурилмани қувватлашга қўйишдан олдин унинг “самолёт” режимини ёқиб қўйган яхши.
Бундан ташқари, мобил қурилмалар заряд олаётганда уларнинг нурланиши бир неча баробарга кучаяди. Албатта, радиация тўлқинлари инсон соғлиги учун зарарли ва бу заряд олаётганда телефонларимизни ёлғиз қолдиришимиз кераклиги учун яна сабабдир.
Хулоса шуки, биз ўзимизга қулай жойда уйқу орқали қувват олаётганимизда бошқалар бизни безовта қилишини хоҳламаганимиздек, смартфонлар ҳам заряд олаётган вақтда ҳоли қолдирилиши керак.

Н.Ҳамраев.