РАҚОБАТ ҲАРАКАТГА КЕЛТИРАДИ
Ўзим иқтисодчиман. Ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланяпман. 2004 йилда “Servis sentr Akmal Mirzo” масъулияти чекланган жамиятимизни ташкил қилдик. Корхонамиз асосан чет давлатларга турли озиқ-овқат, мева-чева ва полиз маҳсулотларини олиб бориш хизматларини бажаради. Мустаҳкам ишонч барқарор кафолат эканлигини “Hamkorbank” АТБнинг Денов филиалига аъзо бўлгач, яна бир бор тушуниб етдим
Денов шаҳар марказидаги 80 сотихли майдонда автотураргоҳ ташкил қилганмиз. Фаолиятимизнинг илк йилларида ишимиз бироз юришмади. Бироқ, ортга чекинмадик. Астойдил ишладик, изландик мақсадимиз сари интилдик. Ривожланишимизда отамнинг ҳиссалари катта. Касблари муҳандис бўлганлиги боис катта-катта юк машиналаримизни доим таъмирлаб, автосозлигини назорат қилиб, маслаҳатларини бериб келдилар.
Ўша кезларда атиги 10 та юк машинамиз бор эди. Фаолиятимизни кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишни мақсад қилардигу маблағимиз етмасди. Бирор банкдан молиявий кўмак олишни ният қилдик. Деновда жойлашган барча молия муассасаларининг хизмат турларини ўргандик. Яширмайман, “Hamkorbank” АТБнинг Денов филиалига иккиланиб кириб бордик ва таваккал аъзо бўлдик. Биринчи бор 2012 йилда илк кредит маблағини олдик. Ишимиз жуда тез битди, ортиқча югур-югур, сарсонгарчилик бўлмади. Россиядан 2 та “Камаз” сотиб олдик. Янги машина барибир янги экан, 3 йилга яқин техник носозлик бўлмади, яъни чиқими деярли йўқ.
Ҳисоб рақамимизни ҳам шу банкка кўчириб ўтдик. Ҳозирга қадар 28 марта олинган молиявий кўмак эвазига машиналар учун техник хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, техник ускуналар ва 10 тоннадан 24 тоннагача юк ташийдиган машиналарни сотиб олишга эришдик. Иқтисодий ривожланиш-турмуш фаровонлигимизни оширди. Айни вақтда 30 дан ошиқ машинамиз бор. Россия, Грузия, Белоруссия, Туркия, Афғонистон, Тожикистон каби 10 дан ортиқ давлатларга қатнов йўлга қўйилди. Режамиз Европа давлатларига ҳам чиқиш ва қўшимча иш ўринлари яратиш. Собир Назаров, Абдуҳолиқ Турдиев, Ғуломқодир Мусаев каби 40 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳам ютуқларимиздан.
Бугун Ўзбекистон банк тизимидаги янги-янги хизмат турлари жорий қилинганки, “Hamkorbank” АТБ ҳам бундан мустасно эмас. Қулай шароит, сифатли хизмат, хушмуомала ходимлар меҳнати самараси мижозларининг кўплигида. Менимча Денов филиали ҳамкорларининг ишончини тўла оқлаб, иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, барқарор ва кафолатланган фаолият кўламини кенгайтириш пайида бўлмоқда. Ва назаримда бунга эришди ҳам.
Бозор ва рақобат бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Рақобат бозор иқтисодиётини ҳаракатга келтиради, тартибга солади. Демак, биз рақобатли бозор синовидан ўтдик. Ўзимизни мавқемизга эга бўлдик. Бунда бизга кўмак берган “Hamkorbank” АТБнинг Денов филиали жамоасига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.
Ҳайрулло ЖУМАЕВ,
“Servis sentr Akmal Mirzo” МЧЖ раҳбари.