БАҲОРНИНГ ТАНСИҚ ТАОМИ

Ўрта Осиё мамлакатларида баҳорда Сумалак пишириш қадимий одатдир. У одатда Наврўздан 40 кун олдин ва 40 кейин пиширилади.

Халқимизнинг энг севимли  таомларидан бири бўлган сумалак буғдой дони кўкатидан тайёрланади. Унинг сир-асрорини билгунча, фойда-зарарини аниқлагунча қанча вақтлар ўтмаган.

Кўп асрлар давомида уни тажрибада синаб, текшириб, сумалакнинг шифобахшлигига ишонч ҳосил килинган. Буни ҳис этган барча, катта-кичик, соғ-бемор уни тановул қилишга шошилади. Хусусан, қишдан-баҳорга чиқиш — дармонсизлик, илик узилди пайтга тўғри келади.

• Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади.

• Сумалакда шакар моддаси, оқсил, фойдали жавҳарлар (кислота), дармондорилар мўл бўлади.

• 1936 йилда буғдой ўсимтасини текширган Эмерсон ва Эванс исмли немис олимлари буғдойда токоферол моддаси борлигини аниқлашган ва у женщень таркибида учрайдиган Е витаминининг ўзгинаси эканлигини исботлашган.

• Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради, яхши ухлатади.

Наргиза Эшонова тайёрлади.