ЖОНЛАНАЁТГАН ЖАМОА
“Hamkorbank”АТБ Нурафшон УБХО фаолиятида кейинги вақтда жонланиш кузатилмоқда. Белгиланган режаларни ортиғи билан бажариш баробарида жамоа ҳамкорлар сафини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда.
Бу борада ҳар бир ходим янги лойиҳалар устида ишлаётгани ва банкдаги мавжуд маҳсулотлар тарғиботи йўлида ташаббус билан иш юритаётганини сезиш мумкин.
— Диққатимизни ходимларнинг малакасини оширишга ва сафимизни ёш ходимлар билан тўлдиришга қаратмоқдамиз, — дейди УБХО бошқарувчиси Сардорбек Абдураҳмонов.
— Кечаги кун таҳлили билан бир қаторда эрталабдан кун давомида амалга ошириладиган ишларни режалаштириб оламиз. Қайси йўналишда ишлашига қарамай ходимлар учун мижозлар билан ишлаш асосий вазифа қилиб қўйилган. Бунинг натижасида янги ҳамкорларимиз сафи кенгаймоқда.
Жамоа ундирув хизмати бошлиғи Аббосбек Мансуров ва касса амалиётлари бўлими кассири Малика Давронбековалар номини алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Сабаби аниқ. Ҳар иккиси ўзига юклатилган вазифани бажариш баробарида мижозлар билан ишлашда фаол. Эришилаётган ютуқларда уларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Бекзод Муталлибов,
муаллиф олган суратмуаллиф олган сурат

