ЛОБАР ВА ФИДОЙИ АЁЛЛАР ШАРАФЛАНДИ

Ҳар йили мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни фасллар келинчаги баҳорни бошлаб беради. Ҳақиқий шарқона эъзозу эҳтиромга кўмилган хотин-қизларимизга бағишланган тадбирлар айни  баҳорнинг илк кунларида бўлиб ўтади.

Ҳар йилгидек  “Hamkorbank”АТБ томонидан  ҳам бу кунга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Байрам муносабати билан ҳамкорликда ишлаётган мижоз хотин-қизлар табрикланди.

Сизларнинг ҳаётдан, ишингиздан рози бўлиб яшашингиз, бахту-саодатингиз учун хизмат қилишга тайёрмиз, деди уларга гулдаста ва совғалар тутган банк ходимлари. Бундан хурсанд бўлган тадбиркор опа-сингиллар янги ташаббуслар сари қадам босдилар.

Наргиза Эшонова