АВТОШОҲБЕКАТ ЎСИШ ЙЎЛИДА

Автошоҳбекат банк хизматлари офисимиз 2011 йилда мини банк сифатида атиги 3 нафар ходим билан фаолиятини бошлаган. Айни пайтда банк хизматлари офиси деб аталади. “Hamkorbank” АТБ­нинг энг йирик ва намунали БХОларидан бири сифатида ўз мижозларига эга. Замонавий таъмирланган, банк талаблари даражасида салоҳиятга эга. Ҳозирда жамоамизда 6 нафар шижоатли ёшлар иш олиб бормоқда.
БХО раҳбари Илёс Бобонов 2012 йилда “Hamkorbank” АТБ Самарқанд филиалида кассирликдан иш бошлаган. Тажрибали устозлардан соҳа сирларини ўрганган, иқтисодий билимларини оширган. 2021 йилда Автошоҳбекат БХОга келганида бошқаришда қийинчилик сезмади. Қисқа фурсатда жамоага киришиб кетди. Қаттиққўллиги ва талабчанлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган бошқарувчи. Фаолиятининг илк кунларидан тартиб-интизом ва кўрсаткичлар билан шуғулланди, мижозларга хушмуомалалик билан хизмат кўрсатишда ўзи намуна кўрсатди.
Бугун давр ҳар соҳада тадбиркорликни талаб этмоқда. Ходимларимиз бунга амал қилмоқда. Шу сабаб 120 дан ортиқ якка тартибда фаолият юритувчи ва 130 та юридик мақомга эга мижозига эга кичик банкимиз иқтисодий бақувват молия муассасидир. Жисмоний шахсларга очилган 1500 дан зиёд банк пластик карталари, 1200 дан ортиқ кредит мижозлари бор. Айнан жисмоний шахсларга сифатли хизматлар кўрсатиш баробарида мижозларимиз сони 1000 дан ортди.
Ҳамкорларимиз ҳамиша бизни қўллаб-қувватлайди. Биз ҳам ўз навбатида уларга молиявий кўмак берамиз. Бир сўз билан айтганда, ўзаро ишонч асносида ҳамкорлик мустаҳкам.

Воҳид ЭРГАШЕВ,
Самарқанд минтақавий банк хизматлари офиси бошқарувчиси ўринбосари.