FИЖДУВОННИНГ ИЛК МИЖОЗИ

Hamkorbank”нинг филиаллари ҳар бир вилоятда мавжуд. 2024 йил охирида ушбу молия ташкилоти яна бир хайрли ишни амалга оширди. Бухоро вилояти Ғиждувон тумани аҳолисига янада қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш пунктлари тармоғини кенгайтириш мақсадида, туман марказида Ғиждувон универсал банк хизматлари офиси фаолиятини йўлга қўйди.

Мен янги муассасанинг биринчи раҳбариман. Бу катта шараф ва масъулият. Жамоамиз ҳам янги, бироқ 16 нафар ходим ўз касбини севадиган, катта тажрибага эга, юқори малакали кадрлар. Асосийси, билимли ва шижоатли ёшлар. Ҳамжиҳатликда банк хизматлари сифатини ошириш ва мижозлари учун кенг имкониятларни яратишга ҳаракат қиляпмиз. Офисимиз барча турдаги банк хизматларини кўрсатади, жумладан, шу ернинг ўзида мутахассислар маслаҳати, ҳисобрақам очиш ва кредит олиш учун ариза беришлари мумкин.
Офиснинг яна бир қулайлиги жойлашувида, яъни асосий кўчада эканлиги ҳар қандай транспорт йўналишини бириктиради. Кириш олдида кўп функцияли банкоматлар жойлашган. Жисмоний шахслар учун кредитлар ва тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бўйича хизматлар тақдим этилади.
УБХОнинг илк мижози тарихга муҳрланди — ушбу бинони қурган қурилиш ташкилоти — “Royal building servise JMA” масъулияти чекланган жамияти. Биринчи ўн кунликда 5 та ҳисоб рақами очилди. Жисмоний шахслар иштирокида 300 миллион сўмга яқин омонат қабул қилинди. Лизинг, депозит, факторинг, банк кафолати, ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш, СМС, интернет, мобиль банкинг каби хизматлар фаоллиги кузатиляпти. Жисмоний шахслар учун кредит, омонат, пул ўтказмалари, бир марталик тўловлар, пластик карталар расмийлаштириш, пластик картадаги маблағларни нақдлаштириш каби хизматлар йўлга қўйилди ва талаб кун сайин ортиб боряпти.
Аҳоли мамнун. Бу бизга мотивация беряпти, масъулиятимизни, яхши яшашга бўлган иштиёқимизни оширяпти.

Умид АМОНОВ,
Ғиждувон УБХО бошқарувчиси