АРЧАЛАР ҚЎЙНИДА…
Хонобод сиҳатгоҳи ҳақида кўпчилик юртдошларимиз эшитган. Санаториймиз денгиз сатҳидан 850 метр баландликда, Хонтоқ тоғининг тепа қисмида жойлашган бўлиб, кислородга бой ҳавоси билан машҳур. Кўпроқ нафас йўллари касалликларига чалинган беморлар келиб, эрта тонгда табиатдан кислород терапиясини қабул қилади. Бепоён арчазор ҳавосидан тўйиб нафас олган ҳар қандай инсоннинг руҳи тетиклашади.
Уч йил аввал сиҳатгоҳимизга Қозоғистондан кекса бир аёл ташриф буюрди. Уни бронхиал астма касаллиги қийнагани учун фарзандлари қаерда фойдали жой борлигини эшитса, шу ерга олиб борар экан. Биринчи келишидаёқ онахонда сезиларли ижобий ўзгариш бўлгани туфайли у доимий мижозимизга айланди.
160 ўринли сиҳатгоҳимиз 2018 йилдан буён аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. 20 га яқин физиотерапевтик муолажаларимиз бор. Минерал ванна, асал бочка, тузли ғорларимиздан қишин-ёзин даволанувчиларнинг қадами узилмайди. Дам олувчилар уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Таомларимизнинг мазаси, хоналаримиздаги шарт-шароитлар билан бемалол мақтана оламиз. Каттагина майдонда ёпиқ чўмилиш ҳавзаси, спорт билан шуғулланувчилар учун тренажер зали ташкил этилган. Шунданми, бир ойда 500 га яқин дам олувчи ташриф буюради. Россия, қўшни Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан ҳам келиб туришади.
Икки йилдан буён “Hamkorbank”ка қарашли Хонобод банк хизматлари офисининг мижозимиз. Ташкилотимизнинг иккиламчи ҳисоб-рақами мазкур банк орқали юритилади. Банкнинг депозит хизматларидан ҳам фойдаланиб келмоқдамиз. Қачон бирон масалада мурожаат қилсак, масъулият ва тезкорлик билан жавоб қайтаришади. Сифатли хизматларидан фойдаланаётганимиз учун биз ҳам банк ходимларининг санаториймизда мароқли дам олиб кетишлари учун шароит яратиб берамиз. Ҳамкорликнинг икки томонлама манфаатли бўлгани яхши, албатта. Биз банкдан, улар биздан миннатдор ҳолда ишласак, муносабатларимиз бардавом бўлади. Шу ўринда Хонобод БХО жамоасига алоҳида ташаккур бидирган ҳолда, “Hamkorbank” тизимида меҳнат қилаётган барча ходимларни сиҳатгоҳимизга таклиф қиламиз. Келинг ва бетакрор Хонобод манзарасидан баҳраманд бўлинг.
Абдулазиз БОЙМАТОВ,
“Xonobod-sihatgohi” МЧЖ бош ҳисобчиси