“СИЗНИНГ ҲУҚУҚИНГИЗ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА”
Материал Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди гранти асосида тайёрланди.
Диққат, танлов!
“Hamkor press” газетаси таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган “Жамиятдаги ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик муаммоларни ҳал этишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш” мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси асосида “Сизнинг ҳуқуқингиз қонун ҳимоясида” танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим йўналишида аҳоли билимларини ошириш, фуқароларни амалдаги қонунчиликдан хабардор қилиш ва ОАВ орқали ҳуқуқий тарғибот ишларини янада кучайтириш.
Танловга 2025 йил 20 октябрдан 2026 йил 15 мартга қадар “Hamkor press” газетасида ҳуқуқий мавзуда чоп этилган, hamkorpress.uz сайти ва t.me/hamkorpress_gazeta телеграм каналида ёритилган ҳуқуқий мавзудаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишга, аҳолининг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга йўналтирилган мақолалар, интернет материаллар, видеолавҳалар, роликлар, фотаматериаллар ва жамоатчилик орасида ҳуқуқий мавзуда ташкил этилган тарғибот тадбирлари қабул қилинади.
Танловда беш ва ундан ортиқ мақола, видеолавҳа, ролик, фото, интернет материаллари ва тарғибот тадбирлари билан иштирок этиш мумкин. Тақдим этилган материалларга муаллифининг тўлиқ исм-шарифи, иш жойи ва лавозими, телефон рақами ҳақидаги маълумотлар ҳамда паспорт нусхаси илова қилиниши шарт.
- “Ҳамкор пресс” газетасидаги чиқишлари учун энг фаол журналист» (1, 2-ўрин);
- «hamkorpress.uz сайти ва телеграм каналидаги энг фаол журналист» (1, 3-ўрин);
- «Энг яхши ролик муаллифи» (1, 2-ўрин);
- «Энг фаол фотоматериал муаллифи» (1, 2-ўрин).
- «Энг яхши тадбир ташкилотчиси» (1,2-ўрин).
Барча йўналишлар бўйича ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
МУРОЖААТ УЧУН МАНЗИЛ:
Андижон шаҳри,
105100, Бобур шоҳкўчаси, 53-уй.
Телефон: 78 298-01-07,
Электрон почта: hamkor.press@mail.ru

