БУ — БИЗНИНГ ЁШЛАР!
Кейинги вақтда ҳар куни, ҳар соатда янги ўзгариш ва кашфиётларга гувоҳ бўляпмиз. Бу жараёнда иқтидорли ёшларнинг иштироки янги ютуқларга йўл очмоқда. “Hamkorbank” АТБ реклама бўлими етакчи мутахассиси Темурбек Жўрабеков ана шундай изланувчан ёшлардан.
— Шу йил 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда “Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди”, — деди давлатимиз раҳбари. Бу бизни янада фаолликка бошлади. Янги лойиҳалар устида ишлаш, ташаббус ва яна ташаббус фаолиятимиз асосини ташкил этади, — дейди Т. Жўрабеков.

