Янги йилни янги филиалда
Нурафшон янги бунёд этилаётган шаҳар. Бу жойда барпо этилаётган биноларнинг кўриниши ўзига хос. Ҳудудда 8 та банк муассасасининг ташкил этилиши шаҳар иқтисодиётининг юксалишига хизмат қилиш баробарида мижозлар учун танлаш имконини беради. Бу ўз-ўзидан молия муассасалари олдига хизмат сифатини яхшилаш ва мижозга бўлган эътиборни ошириш талабини ҳам қўяди.

Шу маънода айтиш мумкинки, амалдаги йилда ташкил этилган “Hamkorbank”нинг Нурафшон филиали жамоаси том маьнода бугун синов даврида. Биринчи қадам қандай бўлди? Байрам арафасида айни шу савол билан филиал раҳбари Искандар ҒИЁСОВга мурожаат қилдик.
— Аксарият ходимлар банкимизнинг бошқа филиалларида тажриба орттирган. Шу сабаб у қадар қийин бўлмади. Бироқ, мижозлар бизни танлаши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ана шу мақсадда мижозлар олдига кириб бориб, тез ва сифатли хизматларимизни таклиф қиляпмиз.
Эркинжон Эгамбердиев раҳбарлигидаги “Боймурод терминал савдо” оилавий корхонаси биринчи мижозимиз бўлди. Ҳамкорликнинг дастлабки натижаси сифатида 150 миллион сўм молиявий кўмак берилди. Натижада корхона фаолияти янада жонланди.
Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, муаммоси бор мижоз банкка ўзи келади. Лекин, бу етарли эмас. Яхши мижоз билан кўпроқ ишлашимиз керак. Чунки, у ўз йўлини танлаб бўлган. Агар ҳамкорликни йўлга қўйсак, хато қилмаймиз. Бу ўзи банкка кириб келган мижозга қараганда ишончли.
Келгуси йилда биргина кредит бериш билан чекланмай, банк маҳсулотлари сонини оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйяпмиз. Бунинг учун хизматлар сифати оширилади, халқаро пластик карталар очиш ва экспорт-импорт билан шуғулланувчилар билан ишлаш орқали даромадимиз янада ортади.
Акбаржон НАЗАРОВ.

