ЎҚИНГ ҚИЗИҚ
Искандар Зулқарнайннинг Ўрта Осиёга юришига тирик гувоҳ бўлганлар ҳозирда ҳаёт… Булар Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги улкан икки арча дарахтларидир.
Ўрта Осиёнинг энг катта чинори Ашхобод яқинида ўсади. Бу чинорни “етти оғайни” деб аташганича бор. Чунки етти чинор бир илдиздан озиқ олади ва 19,5 метр майдонни эгаллаган. Олимларнинг фикрича, улкан чинорнинг ёши минг йилдан ошган.
Маълумотларга кўра, Австралияда кенгурулар сони аҳоли сонидан уч карра зиёд экан.
Алоэ дунёдаги энг қадимги шифобахш ўсимликлардан. Унинг шарбатидан куйган, шикаст топган инсон аъзолари тез малҳам топишини аждодларимиз ўша пайтларда ҳам билишган.
Бодом иккинчи маротаба гулласа, қиш қаттиқ келади.