ЭКСПОРТ ГЕОГРАФИЯСИ КЕНГАЙМОҚДА
“Fayz Oil Imports” МЧЖ ёғ-мой саноати корхонаси 2021 йилда ташкил этилган. Унинг асосий фаолият йўналиши — кунгабоқар, пахта, рапс, соя ва зиғир мойларини ишлаб чиқариш ҳамда сотиш.
Маҳсулотлар истеъмол қадоғида ва қуйма ҳолда етказиб берилади. Бу савдо компаниялари ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналари билан ҳамкорлик қилиш имконини бермоқда.
Экспорт “Fayz Oil Imports” фаолиятида муҳим ўрин тутади. Етказиб бериш географиямиз — Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжон. Ҳозирда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва маҳсулотларимизни хорижий бозорларда илгари суриш устида ишлаяпмиз. Бу йўлда ҳамкор сифатида “Hamkorbank”нинг Пойтахт универсал банк хизматлари офисини танладик.
Корхонамизнинг яна бир йўналиши “Fayz Agro” бренди остида кунгабоқар, рапс ва соя шротларини етказиб беришдир. Ушбу маҳсулотлар қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқаришда қўлланилади. Ҳар икки ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантириш орқали компания озиқ-овқат саноати ва аграр соҳадаги янги лойиҳаларни илгари сурмоқда.
2025 йил, май. “Hamkorbank” компанияларимиз учун мавжуд барча банк хизматларидан фойдаланиш имконини берди. Маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш йўлида сифатли банк хизмати кундалик фаолиятда катта аҳамиятга эга. У иқтисодий ривожланишимизда молиявий қўллаб-қувватлади.
“Hamkorbank”дан мамнунмиз. Ходимларнинг эътиборли муносабати, иш жараёнидаги масалаларни тезкор ҳал этиши ва айниқса, компаниямиз эҳтиёжларига индивидуал ёндашувини қадрлаймиз. Банк бизнеснинг вазифаларини тушуниши ва фаолият давомида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишга кўмаклашиши муҳим. Хизмат кўрсатиш тезлигини алоҳида таъкидлашни истардик: ходимлар мурожаатларимизга тезкор жавоб бериб, узоқ кутишларсиз ечим топишга ёрдам беради. Бу биз учун муҳим, чунки молиявий ишларнинг ўз вақтида ҳал этилиши ва бизнес жараёнларининг узлуксизлиги молия ташкилоти хизматларининг тезкорлигига ҳам боғлиқ.
Режаларимиз кўп. Айни пайтда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, маҳсулот турини кенгайтириш ҳамда ички ва ташқи бозордаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳаракатидамиз. Бу йўлда бизга елкадош бўлган банкнинг молиявий кўмагига таянамиз.
Файз Навид НУРМУҲАММАД,
“Fayz Oil Imports” МЧЖ раҳбари

