СИФАТ — МАҲСУЛОТНИНГ ТАШРИФ ҚОFОЗИ


Бозорда нима кўп ун маҳ­сулотлари кўп. Аммо ҳаммасидан ҳам мазали ва сифатли егуликлар чиқавермайди. Биз истеъмолчилар тандирга ёпганда нони қип-қизил, юмшоқ бўлиб пишадиган, таом тайёрласак хамири эзилиб кетмайдиган, таъмида қандайдир нуқсони бўлмайдиган унни хоҳлаймиз. Сифатли уннинг ҳосил бўлиши, албатта, ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ.

Хўжаобод туманида бўлиб жараён билан яқиндан танишмагунимга қадар бу маҳсулотнинг тайёрланиши ҳақида тасаввурим бошқача эди. Тўғрисини айтиш керак, журналист сифатида “Нamkorbank” билан ҳамкорликни йўлга қўйган тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш орқали иқтисодий соҳадаги тушунча ва билимларимиз ортиб бормоқда.
Оддийгина мисол: авваллари даладан келтирилган буғдой тўғридан-тўғри янчиш ускунасига солинади ва ун ҳолатига келтирилади, деб ўйлардим. Аммо маҳсулотни ишлаб чиқариш бир неча босқичли технологик жараёнлар асосида амалга оширилишини “Fayz M — ҳалол ун ва ёғлар” МЧЖ фаолияти мисолида билиб олдим. Мазкур МЧЖ 2022 йилдан буён буғдойни қайта ишлаш билан шуғулланиб келади. Бир кунда 180 тонна донни унга айлантириш қувватига эга. Шундан 132 тонна ун, 48 тонна кепак ҳосил бўлади. Ун маҳсулотининг 20 тоннаси маҳаллий бозорга чиқарилса, 112 тоннаси четга экспорт қилинади.


Далада етиштирилган буғдой донлари заводга келтирилгач, аввал тозалаш, ундан сўнг ювиш ускунасига жўнатилади. Тозаланган донлар эса тегирмонга ташланади. Ун ҳолатига келтирилган маҳсулот турли витаминлар ва темир моддаси билан бойитилиб, қопларга жойлаштирилади.
Олий ва биринчи навли “Fayz M” унларининг сифатини истеъмолчилардан сўранг. Андижон бозорларида ушбу ном билан савдога чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидорлари кўп. Бу ундан тайёрланган нонлар сўлқиллаб пишиши, мағзининг ширинлиги билан ажралиб туради. Муҳими, “Фалон номдаги ун олган эдим, нони тахир бўлиб қолди”, “Фалон ундан ёпган ноним қорароқ чиқди” деган шикоятларни эшитмайсиз.
Сифат бу маҳсулотнинг ташриф қоғози. “Fayz M” МЧЖ томонидан “Fayz M”, “Етти чинор”, “Робия” номи билан қадоқланган унлар маҳаллий бозорда сотилса, “Элхам”, “Файроб”, “Хуршид” номлари остидаги маҳсулотлар Афғонистонга жўнатилади. Афғонлар ҳам “Fayz M” унларининг доимий харидорига айланган.
“Нamkorbank” АТБ Хўжабод УБХОнинг энг йирик мижозларидан бўлган ушбу корхона фаолият турини яна биттага кўпайтириб, яқин кунларда пахта ёғи ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўймоқчи.

Н. ТЎХТАМАТОВА