Маҳсулот ёрлиғи икки тараф учун ҳам фойдали
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ўсиши баробарида ҳар қандай турдаги маҳсулотларнинг сифатига бўлган эътибор ортиб боряпти. Айтайлик, энг сифатли кийимга ҳам уни нотўғри ювиш орқали шикаст етказиш мумкин. Доимий равишда янги кийим сотиб олишни эса ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармайди.
Айни шу ўринда маҳсулотни сотиб олишда унинг сифат белгиларига эътибор қаратиш лозим. Бу борада маҳсулот ёрлиғи биз учун энг яқин кўмакчи вазифасини ўтайди.
Истеъмол бозори талабларидан келиб чиқиб, Авиасозлик филиалининг фаол мижозларидан бири бўлган «Macro flex group» корхонасининг фаолияти шу йўналишга қаратилгани бежиз эмас. Бир қарашда бу оддий хизматдек кўринади. Аслида бозор талаби ва рақобат борасида катта аҳамиятга эга.
Ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини қанчалик сифатли тайёрламасин уни кўрсата билиши ҳам керак. Харидорнинг вақти тиғиз, ҳар бир сотувчи билан мулоқот қилишга имконият бўлмайди. Агар ёрлиқлар талаб даражасида тайёрланса, муаммога ўрин қолмайди. Тўғри, илгарилари бунга у қадар эътибор қаратилмасди. Ишлаб чиқарувчиларнинг кўпайиши ҳисобига маркетинг ривожланяпти.
— Сифатли маҳсулотнинг ёрлиғи харидор учун ҳам, сотувчи учун ҳам фойдали, — дейди корхона раҳбари Ферузбек Мажидов. — Шу сабаб биз ҳар бир ёрлиқ устида соатлаб ишлаймиз. Дизайнерларимизга алоҳида талаб қўйилади. Ҳатто рангни ўринли танланмаслиги харидорни йўқотиши мумкин.
Корхонда ишловчиларнинг барчаси танлов асосида ишга қабул қилингани бежиз эмас. Уларнинг малакаси синовдан ўтказиб борилади, маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа асосида белгиланган вақтда бозор ва харидорлар талабини ҳам ўрганадилар. Бу ҳамкорлик таклифларининг кўпайишига олиб келяпти.
Пандемия сабаб амалдаги йилда аксарият корхоналарда ишлаб чиқариш сурати бир мунча пасайганидан кўз юмиш қийин. «Мacro flex group»да эса аксинча, иш кўлами икки баробарга ортди. Буюртмачиларнинг сафи янада кенгайди.
Корхонанинг доимий ҳамкорлари бўлган «Global petrochemical group» ва “Sangio Industry” масъулияти чекланган жамиятлари талаб даражасидаги ёрлиқлар учун буюртма беради. Натижада уларнинг савдосида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Яна сут маҳсулотлари учун ёрлиқлар тайёрлаш икки баробарга ортди. Махфуза Жалилова, Денис Лисов ва Улуғбек Эрназаров каби касб усталари бу вақтда янада масъулият билан ишладилар.
“Hamkorbank” молиявий кўмакчиси бўлган корхоналар доим ривожланишда. «Macro flex group» МЧЖ бунга аниқ бир мисол.
Акбаржон НАЗАРОВ.