VISA БИЛАН ҚУЛАЙЛИК
Тезкор даврга ҳамоҳанг бўлиш, оз фурсатда кўплаб амалиётларни бажара олиш учун пластик карта зарур эканлигини бугун ҳамма бирдек тушуниб етди. Харид, савдо-сотиқ, қўйингки, маблағ билан боғлиқ амалиётларни бажариш учун мўъжазгина картангиз ёнингизда бўлса бўлгани. Айнан карта вақтнинг тежалишига, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
“Hamkorbank”нинг Visa картаси билан эса масофа ҳам яқин. Ушбу картага хориждаги яқинларингиз томонидан “Золотая корона” тизими ёки “Сбербанк онлайн” иловаси ёрдамида юборилган маблағларни қабул қилиб олишингиз мумкин. Қабул қилиб олинган маблағларни эса банк кассаларидан бепул, яъни комиссион тўловларсиз олиш имконияти бор. Агар сизда Hamkorbank Visa картаси бўлиб, сўм карта эса бошқа банкники бўлса, харидни Hamkor Mobil иловаси ёрдамида Uzkard ва Humo карталаридан онлайн конверсияда фойдаланиш мумкин. Хорижий валютани осон йўл билан харид қилинг ҳамда Hamkorbank Visa карталари ёрдамида харидларни амалга оширинг ёки банк филиалларида бепул нақдлаштиринг. Эътиборли жиҳати, Visa карталарини нафақат хорижда, балки, Ўзбекистон ҳудудида ҳам ишлата оласиз. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида Humo терминаллари орқали Visa карталаридан тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Ҳар томонлама қулай ва манфаатли бўлган Hamkorbank Visa картангиз йўқми? Унда шошилинг. Visa картани Hamkorbank.uz сайти орқали онлайн тарзда расмийлаштиринг, картани эса сиз кўрсатган манзилга бепул етказиб берамиз. Агар сиз Visa карта ёрдамида 20 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидни амалга оширсангиз, “Hamkorbank” ва “ Visa” биргаликда автомобиль улашади!” акциясининг иштирокчисига айланасиз. Энг сўнгги русумдаги телефонлар ва супер ютуқ «Нексия–3» автомобили айнан сизники бўлиши учун ҳозирданоқ ҳаракат қилинг!
Батафсил маълумотни 0 800 1-200-200 телефон рақамига қўнғироқни амалга ошириб билиб олишингиз мумкин.
Ҳа, айтгандай, банкимиз янгиликларидан доимий равишда хабардор бўлишни истасангиз, банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг:
“Hamkorbank” АТБ Маркетинг бошқармаси.

