ҲИНДИСТОН МАДАГАСКАРНИНГ ҚЎШНИСИ

Африкадаги орол-давлат Мадагаскар бир пайтлар Ҳиндистоннинг бир қисми бўлганини билармидингиз?

Ҳа, Мадагаскар ва Ҳиндистон бир вақтлар ягона қуруқлик худуди бўлган. Тахминан 135–165 миллион йил олдин улар биргаликда Гондвана суперқитъаси (Жанубий яримшарда Африка, Жанубий Америка, Антарктида, Австралия, Янги Зеландия, шунингдек, Арабистон, Мадагаскар ва Ҳиндистонни ўз ичига олган)дан ажралган. Тахминан 88–90 миллион йил олдин эса Мадагаскар континентал дрейф ва плиталар тектоникаси натижасида Ҳиндистондан ажралиб, алоҳида оролга айланган. Бу қадимий геологик алоқани ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг умумий эндемик турлари тасдиқлайди.

Геологик жиҳатдан Ҳиндистон тахминан 140 миллион йил олдин Гондвана суперқитъаси таркибида Африканинг бир қисми бўлган, аммо тарихий даврда эмас. Сўнгра Ҳиндистон плитаси ажралиб, йилига тахминан 5 сантиметр тезликда аста-секин шимолга силжий бошлади ва Осиё билан қўшилиб, Ҳимолай тоғларини ҳосил қилган.

Археологик маълумотлар қадимги денгиз савдо алоқаларини кўрсатади, аммо Ҳиндистон давлат сифатида Африканинг бир қисми бўлганини кўрсатмайди.

Шундай қилиб, Ҳиндистон ва Африка қадимги цивилизациялар давридаги сиёсий ёки тарихий бўйсунишга эмас, балки умумий қадимги геологик ўтмишга эга. Ҳозирда Мадагаскар Ҳинд океанининг ғарбида, Африканинг жанубий-шарқий қирғоғидан 400 км. шарқда жойлашган, битта оролни эгаллаган дунёдаги энг йирик давлатдир. Мадагаскар ороли Британия ҳудудидан икки баробар катта, бу оролга бешта Исландияни сиғдирса бўлади.

Мадагаскар давлати Ҳинд океанида жойлашган бўлсада, аммо географик жиҳатдан Африкага тегишлидир.

Ҳ. РАШИДОВ