23 ИЮЛДАН ТОКИОГА
Шу йил 23 июлдан бутун дунё нигоҳи Япониянинг Токио шаҳрига қаратилади. Шу санадан бошлаб XXXII ёзги олимпиада ўйинларига старт берилади. Аслида мусобақа ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия туфайли бир йилга кечиктирилди. 8 сентябргача давом этадиган тадбирда 205 та мамлакат вакиллари спортнинг 40 дан ортиқ тури бўйича ўзаро куч синашади.
Олимпия ўйинлари билан бир вақтда параолимпия мусобақалари ҳам бўлиб ўтади. Мусобақада 71 нафар олимпиадачиларимиз бокс, енгил атлетика, оғир атлетика, дзюдо, сузиш, қиличбозлик, теннис, замонавий бешкураш, каноэда эшкак эшиш, таэквондо, велоспорт, спорт курашлари каби ўйинлар бўйича иштирок этади. 43 нафар параолимпия лицензиантлари эса ўқ отиш, сузиш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш, узунликка сакраш, найза улоқтириш, таэквондо, каноэ каби спорт турларида баҳсга киришади.
“Токио-2020” нафақат спортчиларимиз, балки, ҳакамларимиз учун ҳам катта синов мактаби бўлади. Негаки, ватанимиз номидан Тоҳир Ғуломов спорт курашлари, Рамзиддин Саидов дзюдо, Адиа Ҳасанова қиличбозлик, Зуҳра Абдуллаева оғир атлетика, Евгения Дедушева теннис, Шерзод Иноғомов сузиш, Эльмира Файзуллаева синхрон сузиш, Людмила Ли спорт гимнастикаси, Талия Абдураманова бадиий гимнастика, Ольга Блохина триатлон баҳсларида ҳакам сифатида қатнашади.
Мусобақалар спорт телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ҳамюртларимизнинг чиқишларини кузатиб боринг ва спорт ўйинларидан баҳра олинг.
Нигора.

