МУКОФОТ ЗАМИРИДАГИ МАСЪУЛИЯТ
Бу файзли даргоҳга қадам қўйганимдан буён топганларим қувонч бўляпти. Чунки тадбиркорлар ва халқим учун фойдали иш билан машғулман.
Ота-оанмнинг 60 йиллик юбилейи ва ўғлим Алихоннинг суннат тўйи муносабати билан чопиб юрган кезларимда қувончим янада ортди. 2022 йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши ундирув хизмати мутахассиси” номинацияси ғолиби бўлдим. Бу муваффақият барча жамоадошларимники, деб биламан. Муаммоли активлар билан ишлаш ва ундирув хизмати ходимларига алоҳида миннатдорлик билдираман.
Мукофотнинг замирида янги ғоя ва лойиҳалар устида изланиш ва ишлаш масъулияти зиммамга тушганини ҳис қиляпман. Бу йўлда янада куч-ғайрат билан ишлашга аҳд қилдим.
Жасурбек ЖУМАНИЁЗОВ,
Урганч универсал БХО ундирув хизмати бошлиғи.

