“HAMKORBANK”НИНГ СЕҲРИ БОР
2004 йилда “Hamkorbank”АТБнинг Термиз минтақавий банк хизматлари офиси очилганини эшитиб, жамоага келиб қўшилдим. Шундан буён бу жамоа мен учун оила. Оила ва банк тушунчаси ҳамиша ҳамоҳанг. Негаки, кунимизнинг аксарият қисми мана шу ерда ўтади-да. Кимдир укам, синглим бўлса, кимларгадир опаман. Бир-биримизни яхши тушунамиз. Шунинг учун йил сайин мижозларимиз сони ортиб боряпти. Биз уларга сифатли хизматлар кўрсатиб келяпмиз.
Одатда аёллар ишдан сўнг уйига шошадилар. Мен эса ишимга ошиқаман. Нега деб сўрашса, жавоби оддий — бу ерда кўринмас сеҳр бор. Балки, бунинг номи меҳрдир. “Hamkorbank”дек жамоада фаолият бошлаганимга 20 йил тўлибди. Демак, бу ўтган йиллар чинданда меҳр иплари билан боғлаб олди мени. Қанчадан-қанча зукко, билимли банк ходимлари билан ишладим. Улардан ўргандим ва кимларгадир қайсидир маънода устоз бўлдим. Шогирдларим салоҳиятли кадрлар бўлиб етишишди. Улар орасида бошқарувчилари бор.
Топганларим фақат муваффақиятлар, десам муболаға эмас. Иш соатлари тайин, озода ва кўркам бино, ўз вақтида маош. Буларнинг ҳаммаси оиламнинг иқтисодий юксалишида, фарзандларим камолида аксини топди. Зеро банкда ўтказган “ҳаётим” мазмунли, муваффақиятли, унутилмас. Ўтган йилларда Бош банк томонидан хизматларим кўп бор эътироф этилди. Улар якунланаётган 2024 йил учун мотивация берди. Белгиланган режаларни ортиғи билан бажардим. Ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватландим.
Оилавий ҳаётимдан ҳам хурсандман. “Данагидан мағзи ширин” деб бежизга айтишмаган экан. Набиралик бўлиб, бир олам қувончга эга бўлдим.
Шаҳло ЖЎРАЕВА,
Термиз МБХО фронт офис ҳисоб рақами етакчи менежери

