БИЗ БИЛАН “KIA SONET”ГА ЭГА БЎЛИНГ

«Kia» автомобили ўзининг асосий афзалликлари — қулайлик, ишончлилик ва амалийликни сақлаб қолган ҳолда ҳам кундалик шаҳар айланиш, ҳам узоқ масофага саёҳатлар учун ишончли танлов бўлиб қолмоқда. Бундай автомашина эгаси бўлиш кимга ёқмайди, дейсиз?
“Hamkorbank” АТБ ҳамма вақт аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб янги-янги хизмат турларини топади ва уларни жорий қилишда сифат кўрсаткичига эътибор қаратади. Сизга “Kia” автомашинаси эгаси бўлиш имконини берувчи ҳам айнан “Hamkorbank”дир.


Хизмат турларини янада кенгайтириш мақсадида мижозлар учун навбатдаги қулайлик яратилди. Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб “KIA” русумли автомашиналар учун кредитлар ажратишни йўлга қўйди.
Банкимиз “Roodell” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик ўрнатгани боис МЧЖ томонидан реализация қилинган транспорт воситаларини сотиб олиш учун кредит маблағларини ажратмоқда. “Roodell” Ўзбекистондаги танилган дилерлик компанияси бўлиб, 3 русумдаги — “Kia”, “Cherry” va “Hawal” автомашиналар савдосини йўлга қўйган. Унинг жойлардаги филиаллари билан “Hamkorbank” шартномалари тузилган.
Кредит маблағлари 60 ойгача бўлган муддатга ажратилади. Истеъмолчиларнинг олдиндан тўлов маблағига қараб фоизсиз тўлов даври белгиланади. Жумладан, махсус квотали кредит олувчилар, яъни ўз-ўзини банд қилган ва норасмий даромадга эга жисмоний шахслар учун 12 ойдан 60 ой муддатга бошланғич тўлови 30 фоиздан 60 фоизгача бўлган истеъмолчи жадвали ишлаб чиқилган. Бу тартиб графикка мослаб мижоз ихтиёрига кўра танланади. Ундан ташқари расмий даромадга эга жисмоний шахслар учун ҳам кредит ажратилади. Бунда қарз кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаган бўлиши шарт. Максимал муддати 60 ой. Шунингдек, 25 фоиз тўлов қилиш орқали ҳам фоизсиз, бўлиб тўлаш шарти билан бемалол машина сотиб олиш мумкин. “Roodell” МЧЖнинг энг харидоргир маҳсулоти ҳисобланган “Kia Sonet” учун қўшимча келишувга эришилган. Эътибор тортадиган яна бир жиҳат, дастлаб ушбу автомашинага имтиёз йўқ эди. Эндиликда бу автомашина учун ҳам қулайлик яратилди.
Транспорт воситаси сотиб олиш учун ажратилган кредит таъминотига кредит ҳисобига сотиб олинаётган транспорт воситаси гаровга олинади. Бунда сотиб олинадиган қиймати ва гаров баҳоси транспорт баҳоси ишлаб чиқарувчи ёки реализация қилувчи ташкилот томонидан шартномага асосан таклиф этилаётган транспорт воситаси нархидан ошиб кетмаслиги шарт. Яъни ўзаро келишилган шартнома нархи транспортнинг баҳоси деб олинади. “Hamkorbank” Асака универсал банк хизматлари офисига мурожаат қилувчи мижозлар орасида ушбу хизмат туридан фойдаланувчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Шу кунга қадар 10 нафар мижоз “Kia Cherry” автомашинасига эга бўлди.


Яҳёбек ҲАСАНОВ,
Асака УБХО чакана бизнес бўлими бошлиғи